Стратегик ҳамкорликнинг биринчи босқичида 1 млн дона TBC Salom UZCARD банк карталарини чиқариш бўйича лойиҳани биргаликда амалга ошириш, кейинчалик эса ҳамкорликни кенгайтириш ва эмиссия кўламини ошириш режалаштирилган. Карталарни чиқариш яқин ойларда бошланиши кўзда тутилмоқда. Томонлар ушбу лойиҳани Ўзбекистонда замонавий карта маҳсулотлари ва рақамли тўлов инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли ташаббус сифатида кўриб чиқмоқда.
Ҳамкорлик доирасида UZCARD ва TBC Bank маҳсулотнинг рақамли ва техник инфратузилмасини ривожлантириш, карталарни масофадан расмийлаштириш ва кейинчалик уларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш, шунингдек, TBC Salom UZCARD фаол карта эгалари сонини оширишга қаратилган қўшма маркетинг ташаббусларини амалга оширишни режалаштирмоқда.
TBC Salom UZCARD мижозлар учун замонавий сервислар ва афзалликлар мажмуасига эга узоқ муддатли карта маҳсулоти сифатида ривожлантирилади. Картанинг қўшимча афзалликларидан бири ATTO транспорт сервисларининг интеграцияси, жумладан, жамоат транспортида алмашинув тарифларидан фойдаланиш имконияти бўлади. Томонлар, шунингдек, техник ечимларни мувофиқлаштириш ҳамда маҳсулотнинг янада ривожланишига кўмаклашувчи бошқа компания ва ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ниятида.
«TBC Bank билан меморандум имзоланиши — миллий тўлов тизими базасида замонавий карта маҳсулотларини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир. Биз UZCARD нинг инфратузилмавий имкониятлари ва TBC Bank нинг рақамли экспертизасини бирлаштиришда катта салоҳиятни кўрмоқдамиз. Биргаликдаги иш фойдаланувчилар учун янада қулай ва технологик ечимларни яратиш имконини беради», – деди UCMG МЧЖ бош директори Давид Меликидзе.
«TBC Bank учун TBC Salom UZCARDни ривожлантириш — мижозларга банкнинг рақамли мижоз тажрибаси ва UZCARD миллий тўлов инфратузилмаси имкониятларини ўзида уйғунлаштирган замонавий карта маҳсулотини таклиф этиш имкониятидир. Биз узоқ муддатли ҳамкорлик ва маҳсулотни биргаликда ривожлантиришга умид қиламиз», – дейди Спартак Тетрашвили, CEO TBC Bank.
UZCARD ва TBC Bank ҳамкорлиги рақамли молиявий сервисларни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистонда тўлов воситалари фойдаланувчилари учун имкониятларни кенгайтириш бўйича умумий тенденцияга мос келади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ