• 11 991 сўм
    -13.94
  • 13 959 сўм
    -34.23
  • 151 сўм
    0.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 991 сўм
    -13.94
  • 13 959 сўм
    -34.23
  • 151 сўм
    0.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво 27 октябр 14:36

Тошкент ва бошқа шаҳарларда ёмғир ёғиши кутилмоқда — Ўзгидромет

Айрим ҳудудларда кундузги ҳаво ҳарорати +17 даражагача пасаяди.

1493
0
UzNews.uz

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, кунинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-13°, кундузи 21-23° бўлади. 

Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 17-22° бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.  Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 21-26° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб,  ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 18-23° бўлади.

Қашқадарё вилояти

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 21-26° бўлади.Т

Сурхондарё вилояти Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб,  ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 21-26° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 21-26° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 13-18° бўлади.

1493
0

Изоҳ