• 11 991 сўм
    -13.94
  • 13 959 сўм
    -34.23
  • 151 сўм
    0.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 991 сўм
    -13.94
  • 13 959 сўм
    -34.23
  • 151 сўм
    0.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 19:56

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади

Бутун мамлакат бўйлаб 1 миллиондан ортиқ оила бир марталик моддий ёрдам олади. Энг кўп ёрдам олувчилар — таркибида ногиронлиги бўлган шахс мавжуд бўлган ва фақат нафақа ҳисобидан яшовчи оилалар.

120
0
UzNews.uz

Президент қарорига кўра, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш учун бу йил 1,1 миллиондан ортиқ оила рўйхатга олинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Улардан 822 мингтаси ижтимоий реестрда мавжуд, яна 290 мингдан ортиғи эса “Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча аниқланган.

Қўшимча рўйхатга қуйидаги тоифадаги оилалар киради:

— боқувчисини йўқотганлар – 33,8 мингта;

— ногиронлиги бўлган аъзоси бор оилалар – 76,3 мингта;

— оғир касалликка чалинган шахс яшайдиган оилалар – 23,7 мингта;

— ёлғиз кексалар – 7 мингта;

— газ тармоғига уланмаган оилалар – 2 мингта;

— бир уйда учтадан ортиқ оила яшайдиганлар – 26,2 мингта;

— боқувчиси меҳнат миграциясида бўлганлар – 34,7 мингта;

— вақтинча ишсизлар – 15,1 мингта;

— фақат пенсия ҳисобига яшовчи оилалар – 69,7 мингта;

— ёлғиз яшовчи шахслар – 2,3 мингта.

Маълумот учун, ўтган йили 120 мингта оилага 270 минг сўмдан ёрдам берилган эди. Бу йилги миқдор ўтган йилга нисбатан 2,5 баравар кўп.

Мазкур дастур доирасида жами 1,2 триллион сўм маблағ Давлат бюджетидан ажратилиши режалаштирилган.

120
0

Изоҳ