• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 19:11

Сирдарё вилоятида 100 миллион куб метр сув омбори барпо этилади

Боёвут туманида "Султонҳовуз" сув омбори пайдо бўлади. Бир қатор туманларда йилига икки марта ҳосил олиш имконияти яратилади.

167
0
prezident.uz

Боёвут туманидаги қишлоқ хўжалиги ерларининг сув таъминотини яхшилаш учун 100 миллион куб метр ҳажмдаги "Султонҳовуз" сув омбори барпо этилади.

Сув омбори қурилиши келаси йили бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақда президент иштирок этаётган халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгаши сессиясида маълум қилинди.

Бу орқали Боёвут, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё ва Мирзаобод туманларида 110 минг гектар майдонда йилига икки марта ҳосил олиш имконияти яратилади.

Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида вилоятдаги 16 минг километр дренаж каналларини босқичма-босқич тозалаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, вилоятда қарийб 200 минг гектар ер кучли ва ўрта даражада шўрлангани қайд этилди. Президентимиз Сирдарёда шўрланган ерларни соғломлаштириш бўйича тажриба ўтказиш, унинг натижалари асосида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифасини қўйди.

Мутасаддиларга Сирдарёни сув ҳисобини юритиш бўйича намунавий ҳудудга айлантириш вазифаси қўйилди.

167
0

Изоҳ