Конституция қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрида "Отлиқлар паради" байрам тадбири бўлиб ўтади.
Тантанали тадбир 6 декабрь куни соат 15:00 да Амир Темур хиёбонида бўлиб ўтади.
Парадда пойтахтда жойлашган куч тузилмаларининг отлиқ бўлинмалари иштирок этади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бошчилигида ўтказилади.
Ташкилотчилар пойтахтнинг барча аҳолиси ва меҳмонларини парадга ташриф буюришга ва шаҳар учун камдан-кам учрайдиган томошага гувоҳ бўлишга таклиф қилади.
Изоҳ