• 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар 13 декабр 2025

Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси ушбу давлат президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Сардор Рустамбоев Қароргоҳи Деҳли шаҳрида жойлашган давлатда Ўзбекистоннинг янги элчи бўлди.

355
0
“Дунё” АА.

Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси (қароргоҳи Деҳли шаҳрида) Сардор Рустамбоев ушбу мамлакат Президенти Рамчандра Пауделга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА. 

Непал раҳбари Ўзбекистоннинг биринчи элчиси тайинлангани учун чуқур миннатдорлик билдириб, Тошкент билан кўп қиррали алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Учрашув давомида томонлар икки томонлама кун тартибидаги кенг кўламли масалаларни муҳокама қилди.

Суҳбат якунида Рамчандра Паудел Непалнинг узоқ муддатли дўстона шерикликка содиқлигини тасдиқлади ва Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган барча ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилди.

Ўзбекистон ва Непал ўртасида дипломатик муносабатлар 2018 йил 26 январь куни ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги элчиси Сардор Рустамбоев Деҳлида 2024 йил январь ойида ўз фаолиятини бошлаган. Бундан олдин у Ўзбекистоннинг Франция ва Португалиядаги дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилган.

355
0

Изоҳ