Ўзгидромет хабарига кўра, 2026 йил 27–30 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
— Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
— Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
— Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
— Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
— Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари);
— Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.
Изоҳ