Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси шимолида, Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади.
8 март куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятининг айрим жойларида ва Навоий вилоятининг айрим чўл ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республика ҳудудининг (шимолий ҳудудлардан ташқари) баъзи жойларида ёмғир ёғади, Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Тошкентда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +11...+13 даража илиқ бўлади. Кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Изоҳ