• 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 19:51

Тошкентдан Самарқандга пуллик йўл Сергелидан бошланади ва 2-2,5 соат давом этади

Йўл қисмлари қуриб битказилиши билан босқичма-босқич очилиши режалаштирилган. "Автойўлинвест" агентлиги раҳбари Тошкентдан Самарқанд, Андижон ва Чорвоққа йўллар қурилиши тафсилотларини маълум қилди.

213
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Тошкентдан Самарқанд, Андижон ва Чорвоққа автомобиль йўлларини қуриш бўйича тўртта йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги "Автойўлинвест" агентлиги директори Аслиддин Исаев "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида ушбу лойиҳалар тафсилотлари билан ўртоқлашди.

Тошкент - Самарқанд

Аслиддин Исаевнинг сўзларига кўра, ҳозирда Тошкент - Самарқанд йўналишида ўртача транспорт оқими кунига 55-60 минг автомобилни ташкил этади. Янги йўл қурилгач, шаҳарлар ўртасидаги қатнов вақти 2-2,5 соатгача қисқаради.

"Ҳозир йирик инвесторлар билан музокаралар якунланди. Молиялаштириш шартлари бўйича дастлабки музокаралар олиб борилмоқда. Яқин кунларда қурилиш ишларини бошлаш режалаштирилган. Лойиҳага дунёнинг топ-100 та компаниясига кирувчи Хитойнинг йирик инвестиция компаниялари қизиқиш билдирмоқда," - деди мутахассис.

Қайд этилишича, ушбу трассада 12 та кириш-чиқиш йўли бўлади. Йўл тўлиқ рақамлаштирилиб, кеча-ю кундуз ишлайдиган "ақлли" транспорт тизими ўрнатилади.

Йўл Сергелидан Тошкент катта ҳалқа йўлидан бошланади ва мавжуд йўлга параллел равишда ўтади. Тариф инвесторлар билан музокаралар натижаларига кўра белгиланади, бироқ аҳолининг молиявий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши шарт. Шунингдек, йўл қисмлари тугаши билан босқичма-босқич очиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Тошкент - Андижон

Трассанинг умумий узунлиги 314 километрни ташкил этади. Биринчи босқичда узунлиги 171 км бўлган Тошкент - Ангрен - Қамчиқ довони участкасини қуриш режалаштирилган бўлиб, шундан 33 километри туннеллар орқали ўтади.

Лойиҳа доирасида Марказий Осиёдаги энг йирик тоннеллардан бири бўлиши мумкин бўлган янги тоннель қурилиши кўзда тутилган. У тўрт полосали бўлиб, 120-150 км/соат тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган.

Айни пайтда Тошкент ва Андижон ўртасидаги қатнов 5-5,5 соатни ташкил этади, бироқ қурилиш ишлари якунлангач, йўлга кетадиган вақт 2-2,5 соатгача қисқаради.

Лойиҳа Жаҳон банки кўмагида амалга оширилмоқда. Лойиҳани ишлаб чиқиш учун Аруп халқаро консалтинг компанияси жалб қилинган. Айни пайтда тендер жараёнлари якунланмоқда ва қурилиш ишларини шу йилнинг ўзида бошлаш режалаштирилган. Лойиҳада иштирок этиш истагини Франция, Туркия ва Хитойнинг йирик компаниялари билдирмоқда.

Лойиҳанинг асосий вазифаларидан бири йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишдир. Янги трасса мураккаб об-ҳаво шароитида, жумладан, ёмғир ва қорда ҳам фойдаланишга мўлжалланган бўлади.

Тошкент - Чорвоқ

Трассанинг умумий узунлиги 52 километрни ташкил этади. Лойиҳа бўйича Protokol Group (Қатар) ва Korea Expressway Corporation (Жанубий Корея) компаниялари билан дастлабки келишувларга эришилган. Лойиҳани тайёрлаш учун халқаро консалтинг компаниялари жалб қилинган. Йўл қурилиши уч йил ичида якунланиши режалаштирилган.

Ҳозирда Тошкентдан Чорвоққача бўлган йўл тахминан 80 дақиқа давом этади, бироқ янги трасса ишга туширилгандан сўнг йўлга кетадиган вақт тахминан 35 дақиқагача, яъни икки бараварга қисқаради.

Лойиҳанинг амалга оширилиши сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш ва ушбу йўналишда мунтазам равишда юзага келадиган транспорт тирбандликлари муаммосини ҳал қилиш имконини бериши кутилмоқда.

213
0

Изоҳ