Аввалроқ, йўл ўтказгичнинг 2024 йил август ойида очилган қисмида қулаш содир бўлгани ҳақида ёзган эдик. Шу муносабат билан мазкур йўналишда ҳаракат вақтинча тўхтатилди, айрим автобус йўналишларининг ҳаракатланиш схемалари ўзгартирилди.
Ҳокимлик матбуот хизмати хабарига кўра, Мирзо Улуғбек туманида Темур Малик кўчаси бўйлаб - Султония кўчаси билан кесишмасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган автомобиллар ҳаракати қисман тикланган.
Ушбу участкада ҳаракатни ташкил этиш:
- Темур Малик кўчаси бўйлаб ҳаракатланишда Султония кўчаси томонидан қарама-қарши йўналиш бўйича Мирзо Улуғбек кўчасига чиқиш мумкин (30 км/соатгача тезликда);
- Мирзо Улуғбек кўчаси томондан Темур Малик кўчаси бўйлаб Султония кўчаси йўналишида ҳаракатланишга рухсат берилди (30 км/соатгача тезликда).
Изоҳ