Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида 14 мартда кечқурун ва 15 март куни баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади. Бугун кундузи ҳаво 8-13 даража илиққача, шанба ва якшанба кунлари эса 14-17 даража илиққача исийди.
Кечалари ҳам ҳарорат кўтарилади. Мамлакат ҳудудининг катта қисмида кечалари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Фақат республиканинг айрим жойларида кечалари кучсиз совуқ сақланиб туради.
Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.
Тошкентда 13-15 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 11-13 даража илиқ, дам олиш кунлари эса 13-15 даража илиқ бўлади. Ҳарорат кечалари 1 даража совуқдан 4 даража илиққача бўлади.
Изоҳ