• 12 102 сўм
    -33.37
  • 13 990 сўм
    -77.41
  • 153 сўм
    -0.32
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 102 сўм
    -33.37
  • 13 990 сўм
    -77.41
  • 153 сўм
    -0.32
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:07

Ангренда 14 ёшли қизни жинсий зўрлаган 4 нафар йигитга жазо тайинланди

20-23 ёшли йигитлар Жиноят кодексининг иккита моддаси билан айбланди.

323
0
Болалар омбудсмани

Аввалроқ, Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судида 14 ёшли қизга нисбатан зўравонлик содир этганликда гумонланаётган 4 нафар фуқарога нисбатан жиноят иши кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар бергандик

Бугун суд жараёни якунланиб, қарор эълон қилинди. Иш ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар қилди. 

Унга кўра, 20 ёшли С. Қ., 22 ёшли З. У., 22 ёшли Д. Ў. ва 23 ёшли А. У. (II-гуруҳ ногирони)лар шахслар вояга етмаган қиз, 15 ёшли С. Я.ни жинсий зўрлашда айбли деб топилди.

Суд ҳукмига кўра, С. Қ.га ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди билан 10 йил;

З. У.га ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 3-қисми “а” банди билан 12 йил;

Д. Ў.га ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди ва 119-моддаси 3-қисми “а” банди билан 10 йил 6 ой;

А. У.га 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 3-қисми “а” банди билан 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

“Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг апелляция/кассация инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади”, - дейилади хабарда.

323
0

Изоҳ