Жиззахда юк машинаси ҳайдовчиси автомобилга боғлаб олган ҳолда эшакни судраб кетаётгани акс этган ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди.
Унга кўра, воқеа шу йилнинг 14 март куни соат 11:30 атрофида Зафаробод туманида содир бўлган. 1994 йилда туғилган ҳайдовчи ҳайвонни юк машинасига боғлаб, 150 метрдан ортиқ масофага судраб борган.
Ҳуқуқбузар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига юк машинасининг техник носозлиги туфайли эшакни боғлаб, ҳаракатни давом эттиришга мажбур бўлганини айтган.
Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Юк машинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.
Изоҳ