• 12 198 сўм
    -30.3
  • 14 241 сўм
    -41.49
  • 157 сўм
    0.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 198 сўм
    -30.3
  • 14 241 сўм
    -41.49
  • 157 сўм
    0.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама 3 апрел 09:00

Тошкентда ALUTECH компаниясининг мамлакатдаги биринчи расмий шоуруми очилди

Тошкент шаҳрида халқаро ALUTECH холдингининг мамлакатдаги илк расмий шоуруми ўз фаолиятини бошлади. Ушбу жой бренднинг минтақадаги асосий вакиллик нуқтасига, шунингдек, девелоперлик компаниялари, лойиҳа ва архитектура бюролари ҳамда хусусий буюртмачилар билан профессионал мулоқот майдонига айланди.

157
0
uznews.uz

Шоурумнинг очилиши компаниянинг изчил ривожланиши ва халқаро миқёсдаги иштирокини кенгайтираётганининг яна бир ифодасидир. Ўзининг 30 йиллик юбилейини нишонлаётган ALUTECH асосий бозорлардаги позицияларини мустаҳкамлашда давом этиб, тўпланган тажрибасини жонли намойиш майдони форматида тақдим этмоқда.

Тошкентдаги флагман-шоурум оддий экспозиция эмас, балки архитектура ва қурилиш учун замонавий ечимларни тақдим этувчи тўлақонли намойиш муҳитидир:

• алюминий фасадлар, деразалар, эшиклар ва портал тизимлари;
• ролет ва қуёшдан ҳимоя тизимлари;
• саноат, гараж ва кириш дарвозалари;
• юклаш-тушириш ускуналари, автоматика ва шлагбаумлар.

«Биз биринчи расмий шоурумни айнан Тошкентда очишни онгли равишда танладик. Шаҳар жадал ривожланмоқда ва бугунги кунда ечимлар, архитектура ҳамда технологияларни жонли тарзда намойиш этиш муҳим. Ушбу шоурум мулоқот макони бўлиб, унда тизимларни амалда кўриш, лойиҳа ғояларини муҳокама қилиш ва аниқ вазифалар учун оптимал муҳандислик ечимларини топиш мумкин. Бу биз учун Ўзбекистон бозорида янада мустаҳкам ва узоқ муддатли иштирок сари муҳим қадамдир», – дея таъкидлади ALUTECH компаниялари гуруҳининг маркетинг ва савдо бўйича директори Павел Балцевич.

Шоурумнинг очилиш маросимида ALUTECH компаниясининг топ-менежерлари, минтақадаги ҳамкорлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг етакчи ОАВ вакиллари иштирок этди. Меҳмонлар бренд ассортименти билан танишиб, ечимларнинг технологик даражаси, эстетикаси ва турли шароитларда қўллаш имкониятларини амалий тарзда баҳолашди.

ALUTECH Ўзбекистондаги етакчи девелоперлик компаниялари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда, жумладан, стратегик шериклик даражасида –  масалан, Manar Development билан. Холдинг ечимлари асосида Тошкентдаги бир қатор муҳим объектлар амалга оширилган, жумладан: Infinity ТЖМ, Infinity БМ, U-Тоwеr ТЖМ, Chust БМ, «Кислород» ТЖМ, Capital ТЖМ, Toyota Centre, Livingood ТЖМ ва бошқа лойиҳалар, улар пойтахтнинг замонавий архитектура қиёфасини шакллантирмоқда.

Тошкентда расмий шоурумнинг очилиши ALUTECH нинг Марказий Осиёдаги фаолияти ривожланишининг мантиқий босқичи бўлиб, бозорда замонавий архитектура ва муҳандислик ечимларига бўлган талаб ортиб бораётганини акс эттиради.

Компания мижозлар ва ҳамкорларни янги расмий шоурумга ташриф буюришга таклиф қилади: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 31/4.

Компания ҳақида

ALUTECH – замонавий архитектура учун комплекс тизимли ечимлар яратадиган халқаро компаниялар гуруҳи. Компания алюминий профиль тизимлари, дарвозалар, ролетлар, қуёшдан ҳимоя тизимлари, юклаш-тушириш ускуналари ҳамда автоматика ишлаб чиқаради ва етказиб беради. Инженерия, дизайн ва технологиялар ягона экотизимда уйғунлашган.

Гуруҳ таркибига Шарқий ва Ғарбий Европа ҳамда Марказий Осиёда жойлашган 4 та ишлаб чиқариш корхонаси ва 12 та савдо компанияси киради.

Тўлиқ циклли ишлаб чиқариш, ўзининг муҳандислик-техник маркази ва ривожланган ҳамкорлик тармоғи ALUTECH га юқори сифатни таъминлаш ҳамда турли миқёсдаги лойиҳаларни – хусусий қурилишдан тортиб йирик турар жой, тижорат ва саноат объектларигача – комплекс тарзда қўллаб-қувватлаш имконини беради. Халқаро бозорда кўп йиллик фаолияти давомида ALUTECH соҳанинг технологик етакчисига айланди ва унинг маҳсулотлари дунё бўйлаб миллионлаб мижозлар томонидан эътироф этилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

157
0

Изоҳ