Маълумотларга кўра, Ўзбекистон армияси дунёда 145 давлат орасида 53-ўринни, ҳарбий авиацияси эса 55-ўринни эгаллаган. Шу билан республика Марказий Осиёда энг кучли ҳарбий салоҳиятга эга давлат сифатида биринчи ўринни сақлаб қолди. Мамлакатнинг умумий ҳарбий қудрат индекси 0,9908 баллни ташкил этган.
Қиёс учун, Қозоғистон 57-ўринни (авиация — 58-ўрин), Туркманистон 77-ўринни, Қирғизистон 105-ўринни, Тожикистон эса 108-ўринни эгаллаган.
Рейтинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон ихтиёрида жами 159 та ҳаво кемаси мавжуд бўлиб, уларнинг асосий қисмини вертолётлар ва жанговар самолётлар ташкил этади.
Жумладан: — 101 та вертолёт;
— 26 та қирувчи самолёт;
— 13 та штурмовик;
— 12 та транспорт самолёти;
— 7 та ўқув ҳаво кемаси.
Изоҳ