• 12 198 сўм
    -30.3
  • 14 241 сўм
    -41.49
  • 157 сўм
    0.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 198 сўм
    -30.3
  • 14 241 сўм
    -41.49
  • 157 сўм
    0.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 9 апрел 20:31

Марказий банк Амир Темурнинг 690 йиллигига бағишланган эсдалик тангаларини сотувга чиқарди — нархлар

31,1 грамм оғирликдаги тангалар икки хил дизайнда тақдим этилган. Улар 999,9 пробали олтин ва кумушдан тайёрланган.

235
0
МБ

Ўзбекистонда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан эсдалик тангалар ва сувенир тўпламлари сотувга чиқарилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

31,1 грамм оғирликдаги тангалар икки хил дизайнда тақдим этилган. Шунингдек, худди шу оғирликдаги учта тангадан иборат сувенир тўпламлар ҳам мавжуд. Тангалар 999,9 пробали олтин ва кумушдан тайёрланган бўлиб, коллекцион қийматга эга.

Тангаларда Соҳибқирон Амир Темур тасвири туширилган, шунингдек, «Темур тузуклари»дан иқтибослар ҳам ўйиб ёзилган.

Марказий банк маълумотига кўра, 9 апрель ҳолатига:

— 31,1 граммлик олтин танганинг сотув нархи 61 млн 426 минг сўм, қайта сотиб олиш нархи эса 57 млн 331 минг сўмни ташкил этади;

— шу оғирликдаги кумуш танга 1 млн 875 минг сўмдан сотилмоқда, қайта сотиб олиш нархи эса 919 минг сўм.

Қайд этилишича, кун давомида нархлар халқаро қимматбаҳо металлар бозорига қараб ўзгариши мумкин. Тангалар нархи ва мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий манбаларида ҳар куни янгиланиб боради.

235
0

Изоҳ