• 12 021 сўм
    -54.96
  • 13 978 сўм
    -16.82
  • 170 сўм
    0.06
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 021 сўм
    -54.96
  • 13 978 сўм
    -16.82
  • 170 сўм
    0.06
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 11:00

Тошкентда ўқувчини калтаклаган ўқитувчига жиноят иши қўзғатилди

Пойтахтдаги мактабларнинг бирида эркак ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида тортишув юзага келган. Натижада, ўқитувчи ўқувчига тан жароҳати етказган.

1080
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчиси ўқувчига куч ишлатгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ маълумот берди.

Жорий йилнинг 19 май куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 275-сонли мактабда вояга етмаган 2010 йилда туғилган Р.Р. ҳамда шу мактаб ўқитувчиси 2002 йилда туғилган З.О. тортишиб қолиб, ўзаро жанжаллашиб кетган.

Аниқланишича, ўқувчи дарс жараёнида ўқитувчи томонидан берилган кўрсатмани бажармасдан, дарс машғулотларини ўтказилишига халақит берган.

Жанжал вақтида ўқитувчи ўқувчига тан жароҳати етказган.

Натижада, жабрланувчи тиббий ёрдам учун шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро З.О.га нисбатан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

1080
0

Изоҳ