• 11 980 сўм
    -41.58
  • 13 901 сўм
    -77.1
  • 168 сўм
    -2.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 980 сўм
    -41.58
  • 13 901 сўм
    -77.1
  • 168 сўм
    -2.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:22

Тўрт ой якунларига кўра сўм долларга нисбатан мустаҳкамланди — Марказий банк

Жорий йил бошидан буён сўм АҚШ долларига нисбатан 0,6 фоизга мустаҳкамланган. 2025 йилнинг шу даврида эса бу кўрсаткич 0,1 фоизни ташкил этган.

314
0
uznews.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, январь–апрель ойлари якунида сўм курси бир доллар учун 12 004 сўмдан 11 938 сўмгача мустаҳкамланган.

Қайд этилишича, валюта курси мазкур даврда 11 938 — 12 320 сўм оралиғида ўзгариб турган. Ўртача волатиллик 28,5 сўм ёки 0,23 фоизни ташкил этган. 2025 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 13,6 сўм ёки 0,11 фоиз бўлган.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасига бўлган умумий талаби 20,4 млрд долларга етган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,3 фоизга кўпдир. Шундан қарийб 16 млрд доллари юридик шахслар, 4,4 млрд доллари эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келган.

Шу билан бирга, юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл валютаси таклифи ҳам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33,9 фоизга ёки қарийб 4,6 млрд долларга ошиб, 18 млрд долларга етган.

2026 йил январь–апрель ойларида аҳоли тижорат банкларига 8,2 млрд доллар сотган бўлса, юридик шахслар томонидан сотилган валюта ҳажми 9,8 млрд долларни ташкил этган.

314
0

Изоҳ