• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:40

MobiUz 351 млн долларга америкалик инвесторлар консорциумига сотилди

Янги инвестор компаниянинг телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун 500 млн долларгача сармоя киритишни режалаштирмоқда.

435
0
Mobiuz

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Universal Mobile Systems» (MobiUz) МЧЖни хусусийлаштириш бўйича халқаро жараён муваффақиятли якунланганини маълум қилди.

Қайд этилишича, тендер жараёнида АҚШ, Япония, Форс кўрфази давлатлари, Европа ва Жанубий Кавказ мамлакатларидан 15 дан ортиқ инвестор иштирок этган.

Хабарга кўра, хусусийлаштириш якунларига кўра, АҚШнинг McKim and Company компанияси бошчилигидаги молиявий инвесторлар консорциуми ҳамда соҳавий технологик ҳамкор JVR Enterprises LLC (JVR Capital Group) таклифи ғолиб деб топилган.

Ушбу таклиф MobiUz компаниясини 351 млн долларга баҳолашни ҳамда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун 500 млн долларгача инвестиция киритиш ниятини назарда тутади.

Агентлик маълумотига кўра, таклиф этилган нарх EV/EBITDA мультипликатори бўйича 7,4 баравар кўрсаткичга тўғри келади. Бу эса компания қийматига нисбатан рақобатбардош баҳони акс эттириб, мустақил баҳоловчи томонидан аниқланган қийматдан юқори экани таъкидланган.

Битимнинг тўлиқ якунланиши учун тегишли тартибга солувчи органлар рухсатини олиш ҳамда белгиланган корпоратив ва ҳуқуқий жараёнларни бажариш талаб этилади.

435
0

Изоҳ