• 11 989 сўм
    -30.16
  • 13 664 сўм
    -25.96
  • 153 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 989 сўм
    -30.16
  • 13 664 сўм
    -25.96
  • 153 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:46

Ҳайдовчиларга жарима балларини ўчириб бермоқчи бўлган фирибгарлар пайдо бўлди

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур хабарлар юзасидан огоҳлантириш билан чиқди.

326
0
uznews.uz

Ижтимоий тармоқларда маълум миқдордаги пул эвазига ҳайдовчиларнинг жарима балларини базадан ўчириб ташлашни ваъда қилаётган фирибгарлар пайдо бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, жарима балларини пул эвазига ўчиришнинг техник имконияти мавжуд эмас.

«Бу фирибгарликдан бошқа нарса эмас. Жарима балларини ўчиришнинг техник имкониятлари мавжуд эмас. Бу онлайн тарзда ҳисобланадиган, тўлиқ ҳимояланган тизим. Шу боис фуқароларимиз бундай фирибгарларнинг ёлғон ваъдаларга ишониб қолмасликлари керак. Агар шундай ҳолатга дуч келишса, зудлик билан ички ишлар органларига мурожаат қилишларини сўраймиз», — деди Йўлдошев.

Маълум қилинишича, мутахассислар Instagram орқали реклама қилинган хизматга оид Telegram-канални ўрганиб чиққан. Унда хизматдан фойдаланган мижозлар бор деган таассурот уйғотиш мақсадида сохта ёзишмалар жойлаштирилгани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб автоматик фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланадиган тўрт турдаги қоидабузарлик учун жарима билан бирга жарима баллари ҳам ҳисобланмоқда. Булар қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиш, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаслик ҳамда белгиланган тезликни ошириш ҳолатларидир.

Айни пайтда 700 нафардан ортиқ ҳайдовчи 12 баллдан юқори жарима баллари тўплагани сабабли уларни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш бўйича қонунчиликда белгиланган чоралар амалга оширилмоқда.

326
0

Изоҳ