Таклифга кўра, солиқ йирик корхоналарнинг атмосферага чиқараётган углерод (CO₂) чиқиндилари ёки углеводород ёқилғиси истеъмоли ҳажми асосида ҳисобланади.
Дастлабки босқичда солиқ энг кўп чиқинди чиқарувчи йирик корхоналарга татбиқ этилиши, кейинчалик эса унинг қамрови босқичма-босқич кенгайтирилиши режалаштирилган.
Мутахассислар фикрича, углерод солиғи корхоналарни энергия самарадорлигини оширишга, зарарли чиқиндилар ҳажмини камайтиришга рағбатлантиради. Шунингдек, мамлакат ичида углерод нархини жорий этиш маҳаллий корхоналарнинг хорижда углерод йиғимларини тўлаш хавфини ҳам камайтириши мумкин.
Таклифга мувофиқ, 2027 йилда чиқиндилар инвентаризацияси ўтказиш, солиқ базаси, ставкалари ва қамровини белгилаш режалаштирилган. Солиқни амалда жорий этиш 2028 йилдан бошланиши, 2029–2030 йилларда эса унинг ставкалари босқичма-босқич ошириб борилиши таклиф қилинмоқда. Бюджетга тушум ҳам 2028 йилдан бошланиши кутилмоқда.
Изоҳ