• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 18:22

Хитойдан 7,3 млрд сўмлик қалбаки дори воситаларини олиб киришга уриниш тўхтатилди

Тошкент шаҳридаги «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона мажмуасининг «Авиаюклар» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Хитойдан олиб келинган 21 тоннадан ортиқ қалбаки «Efba» дори воситасини Ўзбекистонга олиб киришга уриниш аниқланди.

95
0
Божхона қўмитаси

Божхона кўриги жараёнида юк божхона декларациясида мазкур дори Ҳиндистонда ишлаб чиқарилгани кўрсатилгани маълум бўлди. Бироқ текширув давомида қадоқ ва ёрлиқларда ишлаб чиқарувчи давлат ҳамда корхона ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмаслиги, фақат дори қайси компания буюртмаси асосида тайёрлангани кўрсатилгани аниқланди. Шунингдек, қадоқдаги хитой иероглифлари препарат Ҳиндистонда эмас, Хитойда ишлаб чиқарилганини кўрсатган

Маълум қилинишича, мазкур препаратни Ўзбекистонга импорт қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг мувофиқлик сертификати талаб этилади. Тергов маълумотларига кўра, юк эгалари сертификатни Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган асл дори намунасини тақдим этиш орқали олган ва кейинчалик ундан қалбаки маҳсулотларнинг йирик партиясини олиб киришда фойдаланишни режалаштирган.

Агар ушбу схема фош этилмаганида, мамлакат дорихоналарига 160 мингдан ортиқ қадоқ қалбаки дори воситаси тарқатилиши мумкин эди.

«Efba» препаратининг асосий фаол моддаси левофлоксацин бўлиб, у фторхинолонлар гуруҳига мансуб антибиотик ҳисобланади. Бундай дори воситаларининг қалбакиси инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Мусодара қилинган дори воситалари вақтинча сақлаш омборига жойлаштирилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг умумий қиймати 7,3 млрд сўмдан ортиқни ташкил этади. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

95
0

Изоҳ