• 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 13:23

Фарғонада мижозни пул учун ўлдирган банк ходими 18 йилга қамалди

28 ёшли мижоз Қўқон шаҳридаги банкка автомобиль харид қилиш учун келган. Унинг 5700 долларини эгаллашни мақсад қилган банк ходими мижознинг жонига қасд қилган.

476
0
видеодан кадр

Суд ҳужжатларига кўра, банк ходими мижоз ёнида автомобиль тўлови учун 5700 АҚШ доллари борлигини билиб, пулларни ноқонуний қўлга киритиш режасини тузган. У мижознинг ишончига кириб, уни турли баҳоналар билан кўчага олиб чиққан ва бошқарувидаги Tracker автомашинасига ўтқазган. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар берди.

Судланувчи йўл-йўлакай жабрланувчи билан атайлаб тортишиб, уни гувоҳлардан холи дала йўлига олиб борган. Шундан сўнг автомашинада олиб юрган ошхона пичоғи билан жабрланувчининг бўйин ва танасининг турли қисмларига 20 мартадан ортиқ зарба бериб, уни ўлдирган. Кейин марҳумнинг жасадини автомобилига жойлаштириб, банкка қайтган ва иш вақти тугагунга қадар ишлаган.

Кечга томон эса жиноят изларини йўқотиш мақсадида жасадни Катта Фарғона каналига олиб бориб, ташлаб юборган. Марҳумнинг жасади олти кундан сўнг каналдан топилган.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида кўриб чиқилган иш якунида банк ходими Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” ва “и” бандлари билан айбли деб топилди. Унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланди.

Шунингдек, суд ҳукми билан марҳумнинг қонуний вакилига етказилган маънавий ва моддий зарар ундирилиши белгиланган.

 

476
0

Изоҳ