• 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 15:43

Ўзбекистон муқаддас Макка шаҳрига қаратилган ҳужумга уринишни қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг муқаддас Макка шаҳрига йўналтирилган учувчисиз учиш аппарати ёрдамида ҳужум қилишга уринишни қатъиян қоралади.

207
0
uznews.uz

Вазирлик Саудия Арабистони билан тўлиқ бирдамлигини билдириб, муқаддас қадамжолар, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни номақбул деб ҳисоблашини таъкидлади.

Шунингдек, барча томонлар максимал даражада вазминлик намоён этишга, халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилишга, давлатларнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақирилди.

Ўзбекистон ТИВ кескинликни камайтириш, можаронинг янада тарқалишининг олдини олиш ҳамда минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди .

 

207
0

Изоҳ