• 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 15 сентябр 14:18

Жиззахда «Kia Sonet Prime» автомобили ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади

Ўзбекистон–Корея бизнес форуми доирасида қатор қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва янги лойиҳалар қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди.

598
0
president.uz

Ўзбекистон–Корея бизнес форуми доирасида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Кореянинг етакчи компания ва молия институтлари билан қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди.

president.uz

Маросим доирасида Жиззах вилоятида «Kia Sonet Prime» автомобили ва автомобиль кузови панелларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши маълум қилинди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида Кимё технологиялари маркази фаолият бошлади. Фарғона вилоятида электротехника маҳсулотлари, Наманган вилоятида эса полимер буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

president.uz

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида Миллий онкология маркази, тиббиёт олий таълим муассасаси, роботлар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи корхоналар қурилиши бошланди.

598
0

Изоҳ