• 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 13:33

Ўзбекистон 123,5 млн еврога Škoda’нинг 10 та электропоездини харид қилади

Янги электропоездлар еттита йўналишга тақсимланиши режалаштирилган. Уларнинг тўрттаси Тошкентни бошқа шаҳарлар билан боғлайди.

379
0
uznews.uz

Тошкент шаҳар Кенгаши Škoda Transportation компаниясининг 10 та замонавий электропоездини харид қилиш лойиҳаси концепциясини  маъқуллади. Поездларни етказиб бериш қиймати 123,5 млн еврони, қўшимча харажатларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳанинг умумий қиймати эса 157 млн еврони ташкил этади.

Ҳужжатга кўра, янги электропоездлар шаҳар атрофидаги темирйўл қатновини ривожлантириш ва эскирган электропоездларни алмаштириш учун фойдаланилади. Ҳаракат таркибини янгилаш ташиш қувватини камида 20 фоизга ошириши кутилмоқда.

Ўнта электропоездни қуйидаги еттита йўналишга тақсимлаш режалаштирилган:

  • Тошкент — Чирчиқ — Чиноркент;
  • Тошкент — Янгийўл-1 — Чиноз — Сирдарё — Гулистон — Янгиер — Ҳoвoс — Бекобод;
  • Тошкент — Нурафшон — Оҳангарон — Ангрен;
  • Тошкент — Келес;
  • Қўқон — Поп — Наманган — Андижон — Марғилон;
  • Самарқанд — Бухоро;
  • Самарқанд — Қарши — Шаҳрисабз.

Янги электропоездлар иқлим назорати тизими, қулай ўриндиқлар, ҳаракатланиши чекланган йўловчилар учун махсус жойлар, яхшиланган шовқин изоляцияси ва ахборот бериш тизимлари билан жиҳозланади. Шунингдек, чипталарни онлайн харид қилиш имконияти ҳам назарда тутилган.

Тезроқ тезланиш ва тормозланиш ҳисобига бекатлари кўп бўлган йўналишларда ҳаракатланиш вақтини қисқартириш режалаштирилган.

Поездларни харид қилиш учун Европа инвестиция банкидан 24 йил муддатга 123,5 млн евро миқдорида кредит жалб этиш кўзда тутилган.

379
0

Изоҳ