Барқарор урбанизация ва уй-жой бозори миллий қўмитаси 1 сентябрь ҳолатига кўра Ўзбекистондаги кўчмас мулкнинг ўртача бозор нархларини эълон қилди. Маълумотлар электрон савдо майдончаларидаги нархлар мониторинги асосида шакллантирилган.
Тошкент
Тошкентда хонадонларнинг энг юқори ўртача нархи Шайхонтоҳур туманида қайд этилган — 1 кв. метр учун 25,3 млн сўм.
Кейинги ўринларда Миробод — 23,2 млн, Яккасарой — 20,5 млн, Мирзо Улуғбек — 19,6 млн, Юнусобод — 17 млн ва Чилонзор — 16,7 млн сўмдан.
Олмазор ва Яшнобод туманларида 1 кв. метр хонадон ўртача 14,2 млн сўм, Учтепада — 13,7 млн, Бектемир ва Сергели туманларида — 11,5 млн сўмни ташкил этган.
Пойтахт туманлари орасида хонадонларнинг энг паст ўртача нархи Янгиҳаёт туманида қайд этилган — 1 кв. метр учун 11 млн сўм.
Якка тартибдаги уй-жойлар бозорида энг юқори ўртача нарх Мирзо Улуғбек туманида қайд этилган: бир сотих учун 1,72 млрд сўм. Энг паст кўрсаткич Бектемир туманида — 394 млн сўм.
Нотурар кўчмас мулк бўйича ҳам Мирзо Улуғбек тумани етакчи — 1 кв. метр учун 24,4 млн сўм. Энг паст нарх Бектемир туманида — 8,3 млн сўм.
Қўқон, Чирчиқ ва Янгийўл
Ушбу ҳудудлар орасида хонадонларнинг энг юқори ўртача нархи Чирчиқда қайд этилган — 1 кв. метр учун 9 млн сўм. Энг паст нарх Чинозда — 6,3 млн сўм.
Якка тартибдаги уй-жойлар бўйича Қўқон етакчилик қилмоқда: бу ерда бир сотих ер ўртача 198,6 млн сўм туради. Чирчиқда ушбу кўрсаткич 196,6 млн сўм.
Нотурар кўчмас мулкнинг энг юқори нархи ҳам Чирчиқда қайд этилган — 1 кв. метр учун 9,3 млн сўм.
Бухоро, Хива ва Когон
Ушбу агломерациялардаги ҳудудлар орасида хонадонлар энг қиммат Бухорода — 1 кв. метр учун 8,4 млн сўм. Энг арзон хонадонлар Хивада — 4,8 млн сўм.
Хусусий уй-жойлар бўйича ҳам Бухоро етакчи: бир сотихнинг ўртача нархи 388,6 млн сўм. Когонда эса бу кўрсаткич 114,4 млн сўмни ташкил этади.
Нотурар объектлар ҳам Бухорода энг қиммат — 1 кв. метр учун 10,2 млн сўм.
Самарқанд ва Қашқадарё
Самарқанд нархлар бўйича сезиларли даражада ажралиб туради. Бу ерда хонадонларнинг ўртача нархи 1 кв. метр учун 11,8 млн сўм, якка тартибдаги уй-жойларда бир сотих — 472,1 млн сўм, нотурар кўчмас мулкда эса 1 кв. метр — 12,9 млн сўм.
Ушбу кўрсаткичлар етти шаҳар ва туман орасида учала тоифада ҳам энг юқори натижа ҳисобланади.
Энг арзон хонадонлар Косонсой туманида қайд этилган — 1 кв. метр учун 4,8 млн сўм. Бу ҳудудда хусусий уй-жойларнинг нархи ҳам энг паст бўлиб, бир сотих ўртача 70,4 млн сўмни ташкил этган.
Нукус, Фарғона ва Оҳангарон
Хонадонларнинг энг юқори нархи Ангрен ва Олмалиқда қайд этилган — ҳар икки шаҳарда ҳам 1 кв. метр учун 7,1 млн сўм. Энг паст нарх Қувасойда — 4,5 млн сўм.
Якка тартибдаги уй-жойлар Олмалиқда қимматроқ бўлиб, бир сотих ўртача 129,7 млн сўм туради.
Нотурар кўчмас мулкнинг энг юқори нархи Марғилонда қайд этилган — 1 кв. метр учун 6,2 млн сўм.
Нукусда хонадонларнинг 1 кв. метри ўртача 5,6 млн сўм, нотурар объектларнинг 1 кв. метри эса 5,7 млн сўмни ташкил этган.
Умуман олганда, энг қиммат ва энг арзон ҳудудлар ўртасидаги хонадон нархлари фарқи қарийб олти баробарни ташкил этади.
Энг юқори ўртача нарх Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида — 25,3 млн сўм/кв. м, энг паст нарх эса Қувасойда — 4,5 млн сўм/кв. м қайд этилган.
Изоҳ