Ядгора Зиёмуҳамедова 34 йилдан ортиқ Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида фаолият юритиб, саҳнада 100 га яқин образ яратган. У «Қизил шапкача», «Зумрад ва Қиммат», «Фарзандим жигарбандиим», «Сенинг тақдиринг», «Яраш-яраш», «Бургут» ва «Биринчи муаллим» каби спектакллардаги роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган.
Актриса телевидение ва кино соҳаларида ҳам самарали ижод қилган. У болалар севиб томоша қилган «Оқшом эртаклари» кўрсатувини 25 йил давомида олиб борган.
Ядгора Зиёмуҳамедованинг миллий санъат ривожига қўшган ҳиссаси, серқирра ижоди ва бой ижодий мероси халқимиз хотирасида сақланиб қолади.
Маданият вазирлиги марҳуманинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинлари, шогирдлари, ҳамкасблари ҳамда санъат аҳлига чуқур таъзия изҳор этди.
Изоҳ