• 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 10 апрел 2023

Тошкентдаги журналистика университети ўқув биноси деворида ёриқ юзага келди

ЎзЖОКУ Матбуот хизмати ҳолатга изоҳ берди.

986
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқув биносининг деворида ёриқ юзага келгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан университет Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ёриқ эски ва янги бино орасидаги чок бўлиб, университет биносидаги таъмирлаш ишлари вақтида қурилиш ускуналарининг ишлатилиши натижасида юзага келган.

"Қурувчилар тилида бу иссиқ ва совуқ таъсирида доимий ҳаракатда бўлувчи икки бино орасидаги чокдир. Мутахассислар тилида бу "Температурный шов" дейилади. Бу ҳолатнинг бинонинг чўкишига алоқаси йўқ. Чунки эски ва янги биноларнинг пойдевори ҳам бир-биридан алоҳида", - дейилади хабарда.

Ёриқнинг келиб чиқиши ва бино деворидаги ёриқ хавфининг даражасини тегишли тартибда ўрганиш мақсадида мутахассислар жалб қилинган.

Шунингдек, ҳолат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси ходимлари томонидан ўрганилмоқда.

986
0