• 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 13 феврал 10:28

Ўзбекистон Тошкент учун Хитойнинг 1000 та Yutong автобусларини харид қилишни режалаштирмоқда

Бу лойиҳа транспорт вазири ва Хитой компанияси вакиллари ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.

217
0
UzNews.uz

Транспорт вазири И.Маҳкамов Хитойнинг Yutong Bus компаниясининг халқаро маркетинг бўйича витсе-президенти Сюй Пен билан учрашдувда 1000 та электробус сотиб олиш лойиҳасини муҳокама қилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

Учрашувда мамлакатда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш жараёнида ҳаракат таркибларини янгилаш борасида долзарб вазифалар муҳокама этилди.

Хусусан, томонлар 200 та электробус сотиб олиш лойиҳасини амалга оширишнинг ҳозирги ҳолатини, шунингдек, Тошкент шаҳри учун яна 1000 та автобус сотиб олиш бўйича истиқболли лойиҳа юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, хусусий тадбиркорлар томонидан электробусларни сотиб олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ жиҳатлар атрофлича муҳокама этилди.

Транспорт вазири Ўзбекистонда фойдаланилаётган Yu компанияси томонидан ишлаб чиқарилган автобус ва электробуслар сони ортиб бораётганидан келиб чиқиб, компания томонидан кўрсатилаётган сервис хизматларини кучайтириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

217
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш