• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Об-ҳаво 25 апрел 14:01

Ҳафта охирида ҳарорат +35 даражагача кўтарилади

Синоптиклар апрель ойи охирида кузатиладиган об-ҳавони маълум қилди.

82
0
UzNews.uz

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади.

Бугун кундузи ҳаво +27...+30 даражагача, якшанба кунига келиб эса +32...+35 даражагача исийди. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда дам олиш кунлари баъзи жойларда +36...+39 даражагача исийди.

Тошкентда 25-27 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузи ҳарорат +28...+30 даража, шанба куни +30...+32 даража, якшанба куни +32...+34 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +15...+18 даража бўлади.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.


82
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш