Ўзгидромет хабарига кўра, 5-7 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво +35...+38 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача кўтарилади.
8 майдан ҳароратнинг бироз пасайиши бошланади ва 9 май куни ҳарорат +27...+32 даражани ташкил этади.
8 майда Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида, 9 майда марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
5-7 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 8-9 майда республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда шамол тезлиги 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда 5-8 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан +33...+36 даража, 7 майда +36...+38 даража бўлади.
9 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат +27...+30 даражагача пасаяди.