• 11 991 сўм
    -13.94
  • 13 959 сўм
    -34.23
  • 151 сўм
    0.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 991 сўм
    -13.94
  • 13 959 сўм
    -34.23
  • 151 сўм
    0.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 20:05

Андижонда эркак қарийб $5,7 млн.лик ноқонуний криптовалюта операцияларини амалга оширгани аниқланди — видео

Фуқаро HTX платформаси орқали криптоактивларни ноқонуний равишда алмаштирган ва транзакциялар ўтказган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

143
0
Видеодан кадр

Андижон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ўтказилган тезкор ва техник тадбирлар натижасида Шаҳрихон туманида туғилган 30 ёшли шахс ноқонуний криптоактивлар айланмаси билан шуғуллангани учун қўлга олинди.

Текширувлар давомида аниқланишича, гумонланувчи ўзининг iPhone телефони орқали йирик криптовалюта биржаси — HTX орқали ноқонуний операциялар амалга оширган. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу платформа Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтмаган бўлиб, унда криптоактивлар савдоси қонунга хилоф ҳисобланади.

Мобиль қурилмани текшириш жараёнида фуқаро HTX платформасидаги аккаунти орқали криптоактивларни сотиб олиш, сотиш ва алмаштириш бўйича жами 68 миллиард 212 миллион сўм (амалдаги курс бўйича тахминан 5 миллион 687 минг доллар) миқдорида ноқонуний операциялар амалга оширгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

143
0

Изоҳ