Бугун, 13 март куни соат 11:08 да Юнусобод тумани, Юқори Қорақамиш кўчасида жойлашган, янги қурилаётган турар жой биносининг иккинчи қаватида ёнғин содир бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВББга маълумот берди.
Унга кўра ёнғин содир бўлган жойга қутқарув экипажлари соат 11:09 да етиб бориб, ёнғин соат 11:16 да қуршаб олиниб, соат 11:19 да ўчирилди.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Янги қурилаётган турар жой биноси иккинчи қаватида қурилиш материаллари ёниб зарарлангани аниқланди.
Изоҳ