• 12 198 сўм
    -30.3
  • 14 241 сўм
    -41.49
  • 157 сўм
    0.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 198 сўм
    -30.3
  • 14 241 сўм
    -41.49
  • 157 сўм
    0.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 10 апрел 20:04

Тошкентда BYD ҳайдовчиси Spark билан тўқнашиб, ўқувчини уриб кетди — видео

Spark ҳайдовчиси BYD билан тўқнашган, BYD ҳайдовчиси эса бошқарувини йўқотиб, “пешеход”даги ўтаётган 16 яшар ўқувчини уриб юборган

272
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 10 апрель куни тахминан соат 13:50 ларда Сирғали тумани ТҲАЙ–Қумариқ кўчалари кесишган чорраҳасида 2001 йилда туғилган фуқаро Spark русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, 1973 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган BYD русумли автомобиль билан тўқнашган. 

Тўқнашув оқибатида BYD ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, пиёдалар ўтиш йўлагидан ҳаракатланиб ўтаётган, 2012 йилда туғилган пиёдани уриб юборган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

272
0

Изоҳ