• 11 989 сўм
    -30.16
  • 13 664 сўм
    -25.96
  • 153 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 989 сўм
    -30.16
  • 13 664 сўм
    -25.96
  • 153 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Бугун, 14:41

Шавкат Мирзиёев 9 давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Маросимда Италия, Фаластин, Саудия Арабистони, Кувайт, Жазоир, Малайзия, Покистон, Озарбайжон ва Қозоғистоннинг янги тайинланган элчилари иштирок этишди.

110
0
prezident.uz

28 июль куни хорижий давлатларнинг мамлакатимизга янги тайинланган элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топширишга бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фавқулодда ва мухтор элчилар – Италия Республикасидан Гуидо де Санктис, Фаластин Давлатидан Ваилл Баттрехи, Саудия Арабистони Подшоҳлигидан Саад Абу Хаймид, Кувайт Давлатидан Турки Ал-Мекрад, Жазоир Халқ Демократик Республикасидан Жамила Ашур, Малайзиядан Рафеда бинти Абдул Азиз, Покистон Ислом Республикасидан Муҳаммад Мудассир Типу, Озарбайжон Республикасидан Рашад Мамедов ва Қозоғистон Республикасидан Ерали Тугжановларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Давлат раҳбари дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини Янги Ўзбекистондаги шарафли миссияси бошлангани билан чин қалбдан самимий табриклади.

Маросим якунида давлат раҳбари янги тайинланган элчиларга шарафли ва масъулиятли дипломатик фаолиятларига улкан зафарлар тилади. Ўзаро шерикликни мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилишини таъкидлади. Барча элчиларни хусусий сектор ва ҳудудлар билан фаол ишлашга, жойлардаги бунёдкорлик жараёнлари билан яқиндан танишишга чақирди.

110
0

Изоҳ