• 11 775 сўм
    9.71
  • 13 588 сўм
    1.8
  • 139 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 775 сўм
    9.71
  • 13 588 сўм
    1.8
  • 139 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Спорт 30 июл 19:39

Ўзбекистон 2027 йилги U-17 Осиё кубогига мезбонлик қилади

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги Ўзбекистонда ўтказилади. Бу қарор ОФК Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қабул қилинди.

359
0
uznews.uz

Шу тариқа, Ўзбекистон расман 2027 йилги U-17 Осиё кубоги мезбони сифатида тасдиқланди. 2029 йилги мусобақа эса Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Шунингдек, ОФК Ижроия қўмитаси 2028 йилги U-23 Осиё кубоги мезбонини ҳам белгилади. Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасига Осиё саралаш босқичи вазифасини бажарадиган мазкур турнир Японияда ташкил этилади.

Бундан ташқари, йиғилишда клублар ва ёшлар мусобақалари регламентларига оид қатор ўзгартишлар ҳам тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, U-17 Осиё кубоги энди ҳар йили ўтказилади. Илгари мазкур мусобақа икки йилда бир марта ташкил этилар эди.

359
0

Изоҳ