• 11 814 сўм
    11.86
  • 13 482 сўм
    -45.48
  • 140 сўм
    0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 814 сўм
    11.86
  • 13 482 сўм
    -45.48
  • 140 сўм
    0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 21 сентябр 11:22

Тошкент солиқ бошқармасининг собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Юнусжон Насимжонов ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

224
1
t.me/toshkent_shaharDSB

Суд муҳокамасига тайинланган ишлар рўйхатига кўра, Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

У Жиноят кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда:

— 167-модда 3-қисми «а» банди — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш;

— 205-модда 2-қисми «а» банди — ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш.

Жиноят иши 21 сентябрь куни Шайхонтоҳур туман жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилиши белгиланган.

Юнусжон Насимжонов 2021–2026 йилларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига раҳбарлик қилган.

У жорий йил январь ойида Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда яширин иқтисодиётга қарши курашишдаги қониқарсиз иши ва тадбиркорларга ортиқча ҳисоб-китоблар қўллангани танқид қилингач, лавозимидан озод этилган.

224
1

Изоҳ

  • AH
    Amadeo Heartman 21 сентября 18:29
    Аминни йегин хароми