• 11 840 сўм
    6.22
  • 13 569 сўм
    -8.26
  • 140 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 840 сўм
    6.22
  • 13 569 сўм
    -8.26
  • 140 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:03

Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги шахс Ўзбекистонга қайтарилди

Туркия ҳудудида қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси тегишли тергов ва процессуал ҳаракатларни давом эттириш учун мамлакатга олиб келинди.

256
0
uznews.uz

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлиги натижасида халқаро қидирувда бўлган С.А. Туркия ҳудудида аниқланиб, қўлга олинган. У кейинчалик Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилган.

С.А. ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда. Тергов маълумотларига кўра, ушбу ҳаракатлар оқибатида давлат бюджетига 5 миллиард сўм миқдорида зарар етказилган.

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан халқаро қидирувга берилган эди.

Мазкур шахсга оид тергов ва процессуал ҳаракатлар Ўзбекистонда давом эттирилади. Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш бўйича ҳамкорлик давом этмоқда.

256
0

Изоҳ