• 11 840 сўм
    6.22
  • 13 569 сўм
    -8.26
  • 140 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 840 сўм
    6.22
  • 13 569 сўм
    -8.26
  • 140 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:18

Мирзиёев Путинни Давлат думаси сайловлари билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, Давлат думасига сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

323
0
kremlin.ru

Давлат раҳбари сайловлар Россия жамиятининг сиёсий маданияти ва фуқаролик ҳамжиҳатлигини намоён этганини таъкидлади.

Мактубда сайловчиларнинг рекорд даражадаги иштироки ва овоз бериш натижалари Россия фуқароларининг Владимир Путин раҳбарлигида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда миллий манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилган стратегик йўналишни қўллаб-қувватлаётганидан далолат бериши қайд этилган.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланаётганини мамнуният билан таъкидлади. Парламентлараро ҳамкорлик икки томонлама лойиҳа ва дастурларни амалга оширишда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Президент икки мамлакат ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва янги ташаббуслар билан бойитишга ишонч билдирди.

Мактуб якунида Владимир Путинга мустаҳкам соғлиқ ва давлатчилик фаолиятида муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилади.

323
0

Изоҳ