• 11 840 сўм
    6.22
  • 13 569 сўм
    -8.26
  • 140 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 840 сўм
    6.22
  • 13 569 сўм
    -8.26
  • 140 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 18:13

Таиланддан Ўзбекистонга 13 кгдан ортиқ наркотик олиб кирилишига чек қўйилди

Тошкент халқаро аэропортида Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 13 килограммдан ортиқ «гашиш мойи» аниқланди. Наркотик моддалар Тошкентдан Самарқандга етказилиши керак бўлган.

224
0
t.me/rasmiy_axborot

5 сентябрь куни Таиланддан учиб келган 51 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг бағажлари текширилганда, вино шишалари ва зираворлар қадоғида шубҳали моддалар топилди. Экспертиза улар таркибида тетрагидроканнабинол бўлган, муомаласи тақиқланган «гашиш мойи» эканини тасдиқлади. Унинг оғирлиги 7 килограмм 580 граммни ташкил этди.

Суриштирувда фуқаро Telegram орқали кўрсатма берган шахс топшириғи билан 1 800 доллар эвазига наркотикларни Самарқандга етказиши керак бўлгани аниқланди.

Тезкор тадбир Самарқандда давом эттирилиб, 47 ёшли қабул қилувчи ҳам қўлга олинди. Унинг уйидан идишларга ва шприцларга жойланган «гашиш мойи», шунингдек, сархушлик келтириб чиқарувчи қуритилган қўзиқоринлар топилди. Ушбу моддаларнинг умумий оғирлиги қарийб 5,5 килограмм бўлди.

Шу тариқа, жами 13 килограмм 80 грамм «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Мутахассислар баҳосига кўра, унинг қора бозордаги қиймати 1,7 миллион доллардан ошиши мумкин эди.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

224
0

Изоҳ