• 11 775 сўм
    9.71
  • 13 588 сўм
    1.8
  • 139 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 775 сўм
    9.71
  • 13 588 сўм
    1.8
  • 139 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Иқтисодиёт 3 август 13:16

Марказий банк валюта курсини эълон қилиш вақтини ўзгартирмоқда

10 августдан бошлаб Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини аввалгидек соат 16:00 да эмас, балки 17:30 да эълон қилади.

506
0
uznews.uz

Марказий банк матбуот хизмати маълум қилишича, бу қарор валюта биржасидаги савдо сессияси вақти 17:00 гача узайтирилиши муносабати билан қабул қилинган.

Қайд этилишича, савдо вақтининг узайтирилиши банкларга кун давомида валюта ликвидлигини самарали бошқариш, мижозлар тўловларини ўз вақтида амалга ошириш ҳамда хорижий валютадаги ҳисоб-китобларнинг узлуксизлигини таъминлаш имконини беради.

Шу муносабат билан Марказий банк сайтида 74 та хорижий валютанинг сўмга нисбатан расмий курси ҳар бир банк иш куни соат 17:30 да эълон қилинади. Ҳозирда мазкур маълумотлар соат 16:00 да чоп этиб келинмоқда.

Шунингдек, расмий валюта курслари архиви Марказий банк сайтидаги «Валюта курслари архиви» бўлимида жойлаштирилади.

Регуляторнинг таъкидлашича, хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан курси Марказий банк томонидан белгиланмайди. У валюта биржаси ва биржадан ташқари банклараро валюта бозорида талаб ва таклиф асосида тузилган битимлар натижаларига кўра шаклланади.

506
0

Изоҳ