• 11 814 сўм
    11.86
  • 13 482 сўм
    -45.48
  • 140 сўм
    0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 814 сўм
    11.86
  • 13 482 сўм
    -45.48
  • 140 сўм
    0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 10:03

Халқаро шахмат мусобақалари ғолибларига бериладиган пул мукофоти 2 бараварга оширилди

Ўзбекистон шахматчилари ва уларнинг мураббийларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдори ўзгартирилди. Бу Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги қарорида белгиланган.

308
0
Анна Штурман / chess.com

Қарорга мувофиқ, шахмат бўйича халқаро нуфузли мусобақалар ғолиблари ва совриндорларини, шунингдек, уларнинг тренерларини рағбатлантириш миқдорлари оширилади.

Янги тартибга кўра, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадасида катталар ўртасида ғолиб бўлган шахматчига 200 минг доллар, унинг тренерига эса 50 минг доллар берилади.

Кумуш медаль соҳиблари учун шахматчиларга 100 минг доллар, тренерларга 25 минг доллар, бронза медаль соҳибларига эса мос равишда 50 минг ва 12,5 минг доллар белгиланган.

Ёшлар ўртасидаги бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси ғолиблари учун мукофот 20 минг доллар, уларнинг тренерлари учун эса 5 минг долларни ташкил этади. Кумуш медаль учун 10 минг ва 2,5 минг доллар, бронза медаль учун 5 минг ва 1,25 минг доллар ажратилади.

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) таснифига кўра, жаҳон миқёсидаги мусобақалар ғолиблари учун шахматчиларга 15 минг долларгача, тренерларга 7 минг долларгача мукофот белгиланган. Осиё миқёсидаги мусобақаларда эса бу миқдорлар шахматчилар учун 10 минг, тренерлар учун 5 минг долларгача етади.

Шунингдек, халқаро гроссмейстер спорт унвонини олган тақдирда 5 минг доллар миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Қарор билан тасдиқланган янги мукофотлар миқдорлари АҚШ долларида белгиланган.

308
0

Изоҳ